Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Метрода ёш қизга беҳаё ҳаракат қилган эркакка суд ҳукми ўқилди

Метрода ёш қизга беҳаё ҳаракат қилган эркакка суд ҳукми ўқилди

Фото: ИИВ матбуот хизмати

Тошкент метросида вояга етмаган қизга беҳаё ҳаракат қилган эркак қўлга олингани ҳақида аввалроқ хабар берилганди.

Унга нисбатан Жиноят кодексининг 129-моддаси (Ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш) билан жиноят иши қўзғатилгани ҳам маълум қилинганди.

2021 йил 2 декабрь куни жиноят ишлари бўйича Миробод туман судида судланувчи К. Ш. (1989 йилда Тошкент шаҳрида туғилган)га нисбатан  жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича ёпиқ суд жараёни ниҳоясига етди ва суд ҳукми эълон қилинди. 

Эълон қилинган суд ҳукмига кўра, К. Ш. 2021 йил 18 сентябрь куни Тошкент метрополитени поездининг вагонида вояга етмаган қиз болага нисбатан ножўя ҳаракатлар қилган бўлиб, Жиноят кодексининг 129-моддаси (ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш) 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилди.

Унга иш ҳақининг 20 фоизи миқдорини давлат даромадига ушланган ҳолда 2 йил аҳлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланиб, Жиноят кодексининг 62-моддаси (ушлаб туриш, қамоққа олиш ёки уй қамоғи вақтини ҳисобга олиш қоидалари) тартибида узил-кесил ўташ учун 1 йил 10 ой 21 кун муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси қолдирилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг