Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Метро остидаги ер майдонлари ижарага берилади

Метро остидаги ер майдонлари ижарага берилади

Фото: «Xabar.uz»

«Тошкент шаҳрида барпо этилаётган ер усти метро линиялари остида жойлашган ер участкаларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Ҳукумат қарори (291-сон, 01.06.2022 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, Тошкент метрополитенининг «Дўстлик–Қўйлиқ» ер усти метро йўналиши 1–5 бекатлари оралиғидаги ер майдонларидан самарали фойдаланиш мақсадида қуйидагилар ташкил этилади:

  • пиёдалар ва велосипед йўлаклари;
  • автотураргоҳлар;
  • аҳоли сайр қилиши учун сайилгоҳлар;
  • болалар ва спорт майдончалари.

Ер усти метро йўналишлари остида жойлашган тегишли ер майдонлари хатловдан ўтказилган ҳолда уларнинг ер усти метро йўналишлари фаолиятига таъсир қилмайдиган қисми Тошкент шаҳар ҳокимлиги захирасига ўтказилади.

Ушбу ер майдонлари фудтрак ҳамда енгил турдаги қурилмаларни қуриш ва жойлаштириш учун E–Auksion электрон савдо платформаси орқали 5 йил муддатга ижара ҳуқуқи билан, истисно тариқасида, 12 ойга тенг улушларда бўлиб тўлаш шарти билан савдога чиқарилади.

Аукцион савдолари орқали олинган ер участкаларида савдо ва хизмат кўрсатиш, тайёр ҳолдаги овқатланиш маҳсулотлари билан савдо қилиш шохобчалари, китоб дўконлари, автотураргоҳлар ҳамда маданий ҳордиқ чиқариш ва спорт масканлари барпо этилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг