Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Месут Ўзил вазир этиб тайинланиши мумкин

Месут Ўзил вазир этиб тайинланиши мумкин

Ражаб Тоййиб Эрдўғон президентлик сайловларида ғалаба қозонганидан сўнг турк ОАВлари футболчи Месут Ўзил мамлакат спорт вазири лавозимига тайинланишини тахмин қилишмоқда.

Месут Ўзил президент Эрдўғоннинг энг машҳур тарафдори. Ўзил сўнгги овоз бериш натижаларидан хурсанд бўлиб, Эрдўғонни табриклаб, ижтимоий тармоқларида «Худога шукур» деб ёзди.

Германиянинг Bild нашри бу Ўзилнинг Эрдўғонни қўллаб-қувватлаган биринчи баёноти эмаслигини ёзди. Ўзил бир неча бор интервюларида Эрдўғонни мақтаган, Туркия президенти эса ўз навбатида 2019 йилда футболчининг тўйида меҳмон бўлган.

Энди турк матбуоти Ўзил Эрдўғон ҳукуматида спорт вазири лавозимини эгаллаши мумкинлиги ҳақида ёзмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг