Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Месси Пеленинг рекордини янгилаганини «Сантос» тан олмаяпти

Месси Пеленинг рекордини янгилаганини «Сантос» тан олмаяпти

Фото: «Africa.espn.com»

Аргентиналик футболчи Лионель Месси «Барселона» клубидаги голларини 644 тага етказиб, футбол тарихида бир жамоа сафида энг кўп гол урган ўйинчига айлангани, футбол қироли Пеленинг «Сантос»даги (643 та гол) тарихий рекордини янгилагани ҳақида хабар бергандик.

«Сантос» расмий сайтида «Барселона» сардори Лионель Месси Пеленинг битта клуб учун гол уриш бўйича рекордини янгилагани рад этилган баёнот эълон қилинди. Бразилия клуби раҳбариятининг фикрича, статистикада ўртоқлик ўйинларида урилган голлар ҳам ҳисобга олиниши керак. Ана шунда Пеленинг голлари сони 1091 тани ташкил этади. Бу голлар ҳисобга олинмади, чунки кўпгина голлар кучсиз рақиблар билан ўйинларда урилгани айтилмоқда.

«Пеле ўртоқлик ўйинларида 448 та гол урган, улар унчалик катта аҳамиятга эга эмас, дея ҳисобга олинмади, — дейилади клуб баёнотида. — Голлар Мексиканинг «Америка», Чилининг «Коло Коло», Италиянинг «Интер», Испаниянинг «Реал» каби кучли жамоалари ва мавсум етакчиларига қарши ўйинларда урилган. Месси ўйнайдиган «Барселона»нинг ўзи эса Пеледан тўртта ўйинда тўртта гол ўтказиб юборган. Баъзи тарихчиларнинг таъкидлашича, Пеле ушбу 448 та голнинг аксариятини кучсиз ёки маҳаллий жамоалар дарвозасига урган. Аммо шунга қарамай, ушбу учрашувлар барча расмий қоидаларга мувофиқ ўтказилган. Статистик маълумотларни тузишда рақиблар даражасини баҳолаш нотўғри. Статистика нуқтаи назаридан «Эйбар» дарвозасига урилган гол «Валенсия»га урилган голдан кам эмас. Худди шунингдек, «Реал Мадрид» дарвозасини ишғол қилиш Суринамнинг «Трансваал»ига гол уришдан фарқ қилмайди. Шуни ҳам инобатга олиш керакки, ўша пайтларда футболчилар ҳозиргига қараганда жаҳон чемпионатига кўпроқ тайёргарлик кўришган. Пеле 1962, 1966, 1969 ва 1970 йилларда «Сантос» таркибида икки ой ўйнамаган», — дейилади баёнотда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг