Mercedes-Benz’нинг электромобиллардан ҳафсаласи пир бўлди
Mercedes-Benz автомобилларни электрлаштириш бўйича ўз мақсадларини беш йилга кечиктирди.
Компания инвесторларни электр транспорт воситаларига бўлган қизиқиш кутилганидан пастроқ эканини қайд этиб, ички ёнув двигателлари моделларини яхшилашда давом этишига ишонтирди.
Компания 2025 йилдан 2030 йилгача электромобилларнинг глобал сотувдаги, шу жумладан гибрид автомобиллари улуши бўйича прогнозини ўзгартирди.
Автомобиль ишлаб чиқарувчилар ва етказиб берувчилар электр транспорт воситаларига катта пул тикишда давом этмоқдалар, сиғим ва технологияга инвестициялар мавжуд талабдан ошиб кетди, бу эса автомобиль ишлаб чиқарувчиларнинг ишлаб чиқариш режаларига ўзгартириш киритишга мажбур қилди.
Mercedes-Benz бош директори Ола Каэллениуснинг фикрича, ҳатто Европада ҳам электромобиллар 2030 йилга бориб янги автомобиль бозорининг 100 фоизини эгалламайди, чунки аккумуляторли автомобиллар ҳозирда жами савдонинг атиги 11 фоизини (гибридлар билан 19 фоиз) ташкил этади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter