Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Мексика президентлик инаугурациясида Путинни ҳибсга олишдан бош тортди

Мексика президентлик инаугурациясида Путинни ҳибсга олишдан бош тортди

Мексика ҳукумати Украина сўровига зид ўлароқ президентлик инаугурациясида Путинни ҳибсга олишдан бош тортди.

«Биз бундай қила олмаймиз, бу бизнинг ишимиз эмас», – деди Мексиканинг амалдаги президенти Андрес Мануел Лопез Обрадор Украинанинг Владимир Путинни ҳибсга олиш ҳақидаги илтимосига жавобан.

Украина, агар Путин янги давлат раҳбари инаугурациясида иштирок этса, Мексикадан уни ҳибсга олишни сўраганди. Киев ўз мурожаатида БМТ Халқаро жиноий суди томонидан чиқарилган Россия президенти Путинни ҳибсга олиш ҳақидаги ордерига ишора қилган.

«Мексика ҳукумати Владимир Путиннинг ҳарбий жиноятчи эканлигини билади, деб умид қиламиз», – дейилади Украина томони мурожаатида.

Эслатиб ўтамиз, Клаудия Шеинбаум 1 октябр куни қасамёд қабул қилади ва Мексика тарихида президент лавозимини эгаллаган биринчи аёл бўлади.

Шеинбаум жамоаси Россия президентини инаугурацияга таклиф қилиб, Мексика дипломатик алоқалар олиб бораётган барча мамлакатларга «дипломатик билдиришнома» юборилганини таъкидлади. Июн ойида Путин Шейнбаумни сайловдаги ғалабаси билан табриклаб, Мексикани «Россиянинг Лотин Америкасидаги тарихий дўстона ҳамкори» деб атаган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг