МЧЖ раҳбарининг катта ҳийласи фош бўлди
Термиз туманида хорижий кредит линияси маблағини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган МЧЖ раҳбари аниқланди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Термиз туман бўлими томонидан «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБининг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда, «Sh.S.U.» МЧЖ раҳбари Ғ.Р. (муқаддам фирибгарлик жинояти учун судланган) Хитой давлатининг «SH.B&R.» компаниясидан ҳақиқий баҳоси 40 минг АҚШ доллари бўлган ускунани гўёки 300 минг АҚШ долларига сотиб олишга келишиб, банкдан ажратилган 260 минг АҚШ доллари миқдоридаги имтиёзли хорижий кредит линияси маблағларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter