Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Майк Тайсон янги рекорд билан бокс тарихига кирди

Майк Тайсон янги рекорд билан бокс тарихига кирди

Фото: Getty Images

Бокс афсонаси Майк Тайсон 16 ноябр санасида блогер-боксчи Жейк Полга қарши рингга кўтарилган эди. Ўша жангда 58 ёшли «Темир Майк» 27 ёшли рақибига имкониятни бой бериб қўйишига қарамасдан, тарихий жаҳон рекордини ўрнатди, деб хабар берди Boxing Social.

Саккиз раунд мобайнида Майк Тайсоннинг 97 та зарбасидан атиги 18 та аниқ чиқди. Ўша куни Тайсон Пол билан эмас, балки вақтга қарши жанг олиб борди, дейишди кўп таҳлилчилар.

Тайсон шу ёшида рингга кўтарилганининг ўзига 20 млн гонорар олди.

Хўш, рекорд нимада?

Майк Тайсон боксда дебют қилганидан қарийб 40 йил (14 499 кун) ўтиб, ўзидан 31 ёш кичик рақибга қарши рингга чиқди. Оғир вазндаги жами 111 нафар собиқ ва амалдаги жаҳон чемпионларининг ҳеч бири бунчалик давомли профессионал фаолиятга эга эмас.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг