Махсус комиссия йиғилиши: Наврўз байрами қандай ўтиши керак?
Махсус комиссия қарорига кўра, Наврўз умумхалқ байрами тадбирларини ўтказишда қуйидагиларга аҳамият бериш лозимлиги белгиланди:
- байрам тадбирларини об-ҳаво шароитини инобатга олган ҳолда очиқ жойларда, яъни боғлар, хиёбонлар ва ўйингоҳларда ўтказиш;
- байрам тадбирларида аҳолини кўп тўпламаслик ва ташриф буюрувчилар ниқобда бўлишлари ҳамда ижтимоий масофани сақлашлари устидан назоратни ўрнатиш;
- аҳоли гавжумлигининг олдини олиш мақсадида тадбирларни кичик ҳажмда маҳаллаларда ташкил этиш чораларни кўриш.
Бу ҳақда ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиев ўз каналида маълумот берди.
Шунингдек, Махсус комиссия йиғилишида сўнгги кунларда аҳоли ўртасида коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари ортганлиги таъкидланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter