Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Машҳур мухолифатчи 18 йиллик колонияга ҳукм қилинди

Машҳур мухолифатчи 18 йиллик колонияга ҳукм қилинди

Беларусда Гомел суди машҳур мухолифатчи Сергей Тихановскийни 18 йилга қаттиқ тартибли колонияга ҳукм қилди.

Мухолифатчи ҳокимиятга қарши зўравонликка чақириш ва мамлакатда тартибсизликлар уюштиришда айбдор деб топилди. 

Суд қарорида айтилишича, Тихановскийнинг жамиятда адоват ва низо қўзғатишда ижтимоий асосда айби тўлиқ исботланган. 

Тихановский билан биргаликда Гомел суди яна бир қанча мухолифатчи сиёсатчилар ва блогерларни, хусусан, Игор Лосик, Николай Статкевич, Aртем Саков, Владимир Циганович ва Дмитрий Поповга ҳукм ўқиди. Уларнинг барчаси 14 йилдан 16 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилинган.

Ғарб жамияти ва ҳуқуқ ҳимоячилари ушбу маҳбусларни сиёсий маҳкумлар сифатида кўришини маълум қилди. 

Эслатиб ўтамиз, Сергей Тихановский 2020 йилги сайловларда иккинчи ўринни олган ва кейинроқ Литвага кетишга мажбур бўлган Светлана Тихановскаянинг турмуш ўртоғи бўлади. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг