Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Марсга биринчи саёҳат охиргиси бўлиши мумкин

Марсга биринчи саёҳат охиргиси бўлиши мумкин

Фото: «Wikipedia.org»

Европа космик агентлиги Марсга биринчи экспедиция космонавтлар учун охиргиси бўлиши мумкин деган хавотирда. 

Ҳамма гап шундаки, Марсга учган космонавтлар (ёки колониячилар) қарийб бир йил давом этадиган парвозга дош бера олмасликлари мумкин. Таъкидланишича, улар дастлабки олти ойнинг ўзида бутун профессионал фаолияти давомида олган радиациянинг 60 фоизидан кўпроғини олади.

«ExoMars» лойиҳаси мутахассислари ўнлаб ҳайвонлар устидаги кузатувлар асосида шундай тўхтамга келишган.

Космосда радиациядан самарали ҳимоя мавжуд эмас, албатта, бундай технологиялар бор, аммо антирадиацион «қобиқ» бир неча юз тонна оғирликка эга, уни йиғиш ва орбитага олиб чиқиш учун кўп йиллар ва ўнлаб супероғир ракеталар керак бўлади.

Космонавтлар организмида радиация тўпланиши ёмон ўсимталар пайдо бўлиши эҳтимолини 100 фоизга тенглаштиради. Бунинг оқибатида янги дунёга йўлнинг ўзида кўп фазогирлар ҳалок бўлиши, омон қолганлари эса Марсда вафот этиши мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг