Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Марказий сайлов комиссияси таркибига ўзгартиришлар киритилди

Марказий сайлов комиссияси таркибига ўзгартиришлар киритилди

Сенатнинг эллигинчи ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси таркибига ўзгартиришлар киритиш масаласи кўриб чиқилди.

Маълумки, «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига сайлов ва референдум ўтказиш тартибини янада такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун билан Сайлов кодексига бир қатор ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган эди.

Мазкур ўзгартиришлар билан Марказий сайлов комиссияси тўққиз нафар аъзодан иборат таркибда тузилиши ва доимий асосда фаолият юритиши, шунингдек, Марказий сайлов комиссиясининг бир нафар аъзоси Қорақалпоғистон Республикасининг вакили бўлиши белгиланган.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, амалда фаолият юритаётган Марказий сайлов комиссиясининг 14 нафар аъзоси ўз аризаларига кўра ваколатларини зиммасидан соқит қилишни сўраган.

Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг қарорларига биноан Марказий сайлов комиссияси аъзолигига Халмухаммед Палуаниязов ва Мухтабар Хусанованинг номзодлари тавсия этилган.

Дастлаб Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг қарорларига биноан Марказий сайлов комиссияси аъзолигига тавсия этилган номзодларни сайлаш масаласи кўриб чиқилди.

Шундан сўнг сенаторлар Марказий сайлов комиссияси аъзоларининг аризалари бўйича муносабатларини ҳам билдиришди.

Муҳокама якуни бўйича Сенатнинг тегишли қарори қабул қилинди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг