Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Марказий Осиё мамлакатлари президентларининг набиралари ҳақида биласизми?

Марказий Осиё мамлакатлари президентларининг набиралари ҳақида биласизми?

Фото:«Sputnik.kg»

Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг барчасининг набиралари бор. Уларнинг аксарияти аллақачон вояга етган ва сиёсат ёки бизнес билан шуғулланишмоқда.

Авввалроқ, президентларнинг фарзандлари ҳақида маълумот берилганди. «Спутник Қирғизистон» етакчиларнинг набиралари ҳақида мақола тайёрлади.

Қозоғистон

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевнинг ўн нафар набираси бор, уларнинг энг кенжаси 2018 йилда дунёга келди. 

Назарбоевнинг катта набираси, қизи Дарига Назарбоеванинг ўғли 33 яшар Нурали Алиев бизнес билан шуғулланади. Унинг қўл остида банклар бор, шунингдек IT-технология ривожи билан шуғулланувчи компания эгаси саналади. 2014-2016 йилларда Остона шаҳри ҳокими вазифасида ишлаган. Ҳозирда 4 нафар фарзанди бор.

Нурали Алиев. Фото:«24СМИ»

28 ёшли Айсултан Назарбоев эса Британия қироллиги ҳарбий академияси битирувчиси саналади. Ўз вақтида Қозоғистон футбол федерацияси вице-президенти ҳам бўлган.

Айсултан Назарбоев. Фото:«Tengrinews.kz»

Қирғизистон

Қирғизистон президенти Сооранбай Жээнбековнинг икки нафар фарзанди бор, фақат қизи турмушга чиққан бўлиб, ўғли мактаб ўқувчисидир. Президентнинг бир нафар набираси бор.

Сооранбай Жээнбеков набираси билан. Фото:«Sputnik.kg»

Тожикистон

Тожикистон президенти Эмомали Раҳмоннинг тўққиз фарзандидан аксарияти ўз соҳасида муваффақиятли фаолият олиб бормоқда. Лекин уларнинг фарзандлари ҳақида маълумотлар деярли йўқ. Фақатгина 2017 йил охирида Эмомали Раҳмоннинг набираларидан бири Сўғд вилояти ҳокимининг набирасига турмушга чиққани маълум.

 Фото:«Sputnik.kg»

Туркманистон

Гурбангули Бердимуҳаммедов уч қизи, бир ўғли бор. Шунингдек ўғли Сердарнинг уч қизи ва  бир ўғли бор.  Набираларининг умумий сони маълум эмас.

Бердимуҳаммедов набираси Керимгули билан ҳатто бирга қўшиқ куйлайди.

 Фото:«EADaily»

Ўзбекистон

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг беш нафар набираси   бор.  Президентнинг икки нафар қизи бор, ўғли мактаб ўқувчиси.

Фото:Ўзбекистон президенти матбуот хизмати

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг