Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Марказий банк: UZCARD ва HUMO учун битта терминал бўлади!

Марказий банк: UZCARD ва HUMO учун битта терминал бўлади!

Фото: «Xabar.uz»

UZCARD ва HUMO тўлов тизимларининг ўзаро интеграциялашуви бўйича чораларнинг биринчи босқичини якунлади. Бу ҳақда «Марказий банк» хабар бермоқда.

Шу тариқа ҳар иккала тизим терминалларида тўловларни қабул қилиш амалиёти намойиш этилди. Яқин келажакда кассир томонидан ҳар бир карта учун турли терминалларнинг таклиф қилиниши шарт бўлмайди — савдо ва хизмат нуқталари иккала тўлов тизимига хизмат кўрсатадиган битта аппаратга эга бўлади.

2021 йил 27 декабр куни UZCARD ва HUMO тўлов тизимлари иккала тизим терминалларида тўловларни қабул қилишни намойиш этдилар. Илгари терминалларда чекловлар мавжуд бўлган бўлса, эндиликда битта терминалда ҳам UZCARD, ҳам HUMO карталарига хизмат кўрсатиш мумкин бўлади.

Тўлов тизимларининг ҳамкорлиги бозор эҳтиёжларини янада фаолроқ аниқлаш ва зарур ечимларни тақдим этиш имконини беради.

Терминал ҳар иккала турдаги карталарни қабул қилишни бошлаши учун уни янгилаш керак. Яқин вақт ичида банкларга бундай янгилашни амалга ошириш учун зарур кўрсатмалар берилади.

Интеграция меморандуми доирасида UZCARD ва HUMO қуйидаги йўналишларда ҳамкорликни давом эттиради:

  • карта эгалари, банклар, тўлов ташкилотлари ва чакана савдо шохобчаларининг манфаатларини ҳимоя қилиш;
  • технологияларни такомиллаштириш ва нақд пулсиз ҳисоб-китобларни рағбатлантириш инфратузилмасини кенгайтириш;
  • тўлов инфратузилмасининг ишончлилиги ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш.
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг