Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Марказий банк жорий йилнинг 6 ойида муомалага 4,1 трлн сўм нақд пул чиқарган

Марказий банк жорий йилнинг 6 ойида муомалага 4,1 трлн сўм нақд пул чиқарган

Марказий банк томонидан 2024 йил январь-июнь ойлари учун «Нақд пул муомаласи бўйича қисқача шарҳ» тайёрланди. Мазкур шарҳга кўра, 2024 йил январь-июнь ойларида умумий пул тушумлари 385 трлн сўмни ташкил этиб, 2023 йилнинг мос даврига нисбатан 30 фоизга ўсган.

Банклар орқали нақд пул айланмаси ҳажми эса, ҳисобот даврида, 458 трлн сўмни (нақд пул тушумлари – 227 трлн сўм, берилган нақд пуллар – 231 трлн сўм) ташкил этгани ҳолда, 2023 йилнинг мос даврига нисбатан 24 фоизга ошди.

Маълумки, банкларга тушган нақд пулларнинг уларга бўлган талаб ўртасидаги фарқ Марказий банк томонидан муомалага қўшимча нақд пулларни чиқариш орқали таъминлаб борилади. Жумладан, Марказий банк томонидан жорий йилнинг 6 ойи мобайнида муомалага қўшимча 4,1 трлн сўм нақд пуллар чиқарилган. 2024 йил 1 июль ҳолатига умумий пул массасидаги нақд пулларнинг улуши 21,1 фоизни ташкил қилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 3,7 фоиз бандга пасайган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг