Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Марказий банк аҳолининг келгуси 12 ойлик инфляцион кутилмалари ҳақида маълумот берди

Марказий банк аҳолининг келгуси 12 ойлик инфляцион кутилмалари ҳақида маълумот берди

Марказий банк аҳолининг жорий йил октябрь ойидаги инфляцион кутилмалари ҳақида маълумот берди.

Қайд этилишича, октябрь ойида аҳолининг келгуси 12 ойлик инфляцион кутилмалари ўтган ойга нисбатан пасайиб, 12,8 фоизга тенг бўлди. Келгусида нархларга оширувчи босим кўрсатиши мумкин бўлган асосий омиллар сифатида валюта курси ўзгариши ҳамда коммунал хизматларнинг қимматлашишини қайд этиш ошган бўлса, иш ҳақи ва нафақалар ошишини омил сифатида белгилаган респондентлар улуши камайган.

Аҳолининг юқори инфляцион кутилмалари маиший хизмат соҳаси вакиллари томонидан билдирилган бўлса, келгусида нархлар шаклланиши бўйича нисбатан паст кутилмалар ишлаб чиқариш соҳаси вакиллари томонидан қайд этилди.

Аҳоли инфляцион кутилмаларининг юқори кўрсаткичи Тошкент вилоятида кузатилган бўлса, нисбатан паст инфляцион кутилмалар Қорақалпоғистон Республикасида истиқомат қилаётган аҳоли томонидан қайд этилди.

Тадбиркорлик субъектларининг инфляцион кутилмалари эса ўтган ойга нисбатан секинлашиб, 12,0 фоизни ташкил этди.

Келгусида нархларга оширувчи босим кўрсатиши мумкин бўлган асосий омиллар сифатида коммунал хизматлар қимматлашиши, иш ҳақи оширлиши ва солиқ юкининг юқорилигини белгилаган тадбиркорлар улуши камайган.

Тадбиркорларнинг юқори инфляцион кутилмалари ташиш хизмати соҳасида фаолият олиб борадиган корхоналар томонидан қайд этилган бўлса, келгусида нархлар шаклланиши бўйича нисбатан паст кутилмалар қишлоқ хўжалиги соҳасида кузатилди.

Тадбиркорлик субъектларининг юқори инфляцион кутилмалари Навоий вилоятида кузатилган бўлса, нисбатан паст кутилмалар Қорақалпоғистон Республикасида фаолият олиб бораётган тадбиркорлар томонидан қайд этилди.

Даромадлари 7 млн.сўмдан юқори бўлган аҳолининг инфляцион кутилмалари нисбатан юқори даражада шаклланди. Яъни бунда 7-10 млн сўм даромад қилувчиларнинг 13,5 фоизи келгусидаги инфляцияни яхшироқ ҳис қилиши мумкинлигини айтган бўлса, 10-15 млн даромад олувчилар бу борада 14,4 фоизни, 15 млн сўмдан юқори даромадлилар эса 13,9 фоизни ташкил қилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг