Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда янги тангалар муомалага чиқарилади

Ўзбекистонда янги тангалар муомалага чиқарилади

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки шу йилнинг 2 июлидан бошлаб эллик, юз, икки юз ва беш юз сўмлик тангалар чиқарилишини эълон қилди.

Марказий банк маълумотига кўра, 2001-2002, 2004 ва 2009 йилларда чиқарилган 50 ҳамда 100 сўмлик тангалар 2019 йилнинг 1 июлига қадар ҳеч қандай чекловларсиз қабул қилинади ва банкка келиб тушган ушбу тангалар қайта муомалага чиқарилишига йўл қўйилмайди.

Янги кўринишда муомалага чиқарилаётган тангалар ҳақидаги батафсил маълумотни Марказий банк расмий сайтида олишингиз мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг