Марҳум аёлнинг хонадонидан болаларнинг жасади чиқди
Франциянинг Мезре коммунаси, Сарт департаменти фуқароси хотини вафотидан кейин уйни йиғиштиришга қарор қилади ва бир нечта боланинг жасадига дуч келади. Бу ҳақда BFMTV телеканали сайтида хабар берилган.
23 август куни исм-шарифи ошкор этилмаётган 41 ёшли эркак 44 ёшли рафиқаси тўсатдан саратон касаллигидан вафот этганидан икки ҳафта ўтар-ўтмас уйни тўлиқ тозалашга қарор қилди. У гараждаги жавонни бузганда, не кўз билан кўрсинки, ичидан боланинг чириб кетган қолдиқлари чиқади. Эркак шу заҳоти полицияга қўнғироқ қилди.
Воқеа жойига етиб келган ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари омборнинг қулфланган жавонидан яна иккита боланинг мурдасини топишди. Уларнинг ёнида иккита пичоқ ҳам ётганди. Хабарларга кўра, жасадлар полиэтилен халта ичида сақланган ва кийимга ўраб қўйилган. Қолдиқларнинг ҳолати шу даражада ёмонлигидан уларнинг на чақалоқлиги, на гўдаклиги, на-да эмбрионлиги билинмайди. Тахминларга кўра, болаларнинг ҳаммаси турли вақтларда вафот этишган.
Шунингдек, эр-хотиннинг никоҳда фарзандлари бўлмаганлиги, аммо аёлнинг биринчи никоҳидан икки фарзанди борлиги ҳақида хабар берилган. Полиция тергов олиб бормоқда ва нима бўлгани ҳақида ҳозирча ҳеч қандай маълумот йўқ. Уй эгаси сўроқ қилинди, яқин орада топилган жасадларни ёриб кўриш ва таҳлил қилиш режалаштирилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter