Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Марғилонда вояга етмаган бола «Жентра» салонидан 5.300 АҚШ доллари ва 1 млн сўмни ўғирлади

Марғилонда вояга етмаган бола «Жентра» салонидан 5.300 АҚШ доллари ва 1 млн сўмни ўғирлади

8 май куни Наврўз МФЙ ҳудудида яшовчи фуқаро Х.С. ИИБга мурожаат қилиб, унда номаълум шахс яшаш хонадони олдида эшиклари қулфланмаган ҳолда қаровсиз қолдирилган «Gentra» салонидан 5.300 АҚШ доллари ва 1.000.000 сўм пуллари ўғирланганини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни вояга етмаган П.С. содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг