«Манчестер Юнайтед» янги бош мураббийни эълон қилди
Расман Эрик тен Хаг «Манчестер Юнайтед»нинг янги бош мураббийи этиб тайинланди. Бу ҳақда клубнинг расмий сайти эълон қилди.
Мавсум якунига етгач нидерландиялик мутахассис «қизил иблислар» сафида ишга киришади. Шартнома 2025 йил ёзигача тузилган. Шартноманинг бошқа бандлари тафсилотлари очиқланмаган.
«Мураббийнинг узоқ муддатли қарашлари, мақсадларга эришиш йўлидаги интилишлари ва қатъияти бизда чуқур таассурот қолдирди», – дейилади клуб баёнотида.
Эрик тен Хаг тайинланиш ҳақида шундай деди: «Манчестер Юнайтед»га бош мураббий этиб тайинланганим катта шараф ва мен олдимда турган қийинчиликдан жуда ҳаяжондаман. Мен бу буюк клуб тарихини ва мухлисларнинг иштиёқини биламан».
Эрик тен Хаг шу пайтгача «Аякс» клубини бошқараётган эди. Мурабббий ушбу жамоа билан Европа яшил майдонларида анча номдор жамоаларни мағлуб этиб, эътиборга тушган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter