Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Малида шина ёрилиши қарийб 40 кишининг умрига зомин бўлди

Малида шина ёрилиши қарийб 40 кишининг умрига зомин бўлди

Фото: «Essor»

Малининг «Essor» газетаси транспорт ва инфратузилма вазирлигига таяниб хабар беришича, Малининг Сегу вилоятида автоҳалокат оқибатида камида 37 киши ҳалок бўлган.

Маълумотларга кўра, воқеа сешанба куни Сегу вилояти маъмурий марказидан 20 километр узоқликда содир бўлган. Ҳодиса натижасида 37 киши ҳалок бўлди. Бундан ташқари, бир неча киши яраланган.

Маҳаллий Mali24.info портали хабарига кўра, автобус ва юк машинаси тўқнашган. Тахмин қилинишича, воқеага юк машинаси шинасининг ёрилиши сабаб бўлган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг