Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Malibu» ва «Tracker»га ой охирига қадар чегирма эълон қилинди

«Malibu» ва «Tracker»га ой охирига қадар чегирма эълон қилинди

Фото: «UzAuto Motors»

«UzAuto Motors» компанияси харидорларга бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан «Chevrolet Malibu» ва «Tracker» автомобилларининг эгасига айланишни таклиф қилади.

Қайд этилишича, ушбу автомобилларнинг 50 фоизи тўлаш имконияти мавжуд бўлса, унинг қолган суммасини 2 йил давомида белгиланган чакана нархларда (фоизсиз!) тўлаб, мазкур акциядан фойдаланиш мумкин. Автомобилнинг қолган суммасини муддатидан олдин тўлаш учун ҳам ҳеч қандай чекловлар ҳам йўқ.

«Автомобилни расмийлаштиришнинг тезкорлиги асосий афзалликлардан биридир. Муддатли тўловни расмийлаштириш учун автомобилингизни мажбурий суғурта қилишингиз лозим бўлади», дейилади хабарда.

Бундан ташқари автомобилга 100 фоиз тўлов амалга оширган харидор чегирмадан фойдаланган ҳолда мазкур автомобилларни қуйидаги нархларда харид қилиши мумкин:

  • Tracker MT - 165 млн. сўм
  • Tracker AT - 190 млн. сўм
  • Malibu Turbo 1,5 - 250 млн. сўм.

Акциялар бўйича батафсил маълумот олиш учун компаниянинг расмий дилерларига мурожаат қилишингиз мумкин.

Акция жорий йилнинг 18-30 сентябрь кунлари оралиғида амал қилади.

Компания автомобиллар сони чегаралангани, автомобиль хариди жараёнида харидорларга қулайликлар яратишда давом этишини ҳам маълум қилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг