Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Мактабда видео олиб TikTok'ка жойлаган қизларнинг ота-оналари узр сўради

Мактабда видео олиб TikTok'ка жойлаган қизларнинг ота-оналари узр сўради

Ижтимоий тармоқларда Чилонзор туманидаги 181-сонли умумтаълим мактабининг 9-синф қизлари тасвирга олинган видеолар тарқалди.

Мазкур ҳолат Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси Ишчи гуруҳи томонидан ўрганилди, дея хабар берди Тошкент шаҳар ХТБ Матбуот хизмати.

Маълум бўлишича, 181-мактабнинг тўрт нафар ўқувчиси — М.М., Х.М., Д.М., И.М.лар дарсдан кейин синфхонасида хорижнинг сувенир пулларини сочиб, видео лавҳа тасвирида иштирок этишган. Уларнинг синфдоши И.С. эса видеотасвирга олган. Сўнгра бу лавҳани Tik-Tok саҳифасига қўйишган.

Шу муносабат билан мактабда ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари билан профилактик суҳбат ўтказилди. Унда туман халқ таълими бўлими вакиллари, туман фаоллари, туман ёшлар билан ишлаш бўлими бошлиғи, профилактика инспектори, психолог иштирок этди.

Суҳбат давомида ўқувчилар ва уларнинг ота-оналарига мактаб ўқувчиларининг юқоридаги хатти-ҳаракатлари одоб-ахлоқ қоидаларига зид эканлиги, миллий анъаналарга тўғри келмаслиги тушунтирилган.

Видеони суратга олишда иштирок этган ўқувчилардан бирининг онаси мактаб маъмуриятидан барча ота-оналар номидан узр сўраган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг