Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Мактаб ўқувчиси «PUBG Mobile» аккаунтини 7.000 АҚШ долларига сотиб олмоқчи эди. Жабрланган унинг отаси бўлди

Мактаб ўқувчиси «PUBG Mobile» аккаунтини 7.000 АҚШ долларига сотиб олмоқчи эди. Жабрланган унинг отаси бўлди

Тошкент шаҳрида яшовчи, мактаб ўқувчиси 2008 й.т., А.И., Телеграм мессенжерида «Venom Reseller» номли профил фойдаланувчиси билан ёзишиб, «PUBG Mobile» ўйини аккаунтини 7.000 АҚШ долларига сотиб олмоқчи бўлади.

Келишув амалга ошгач, бола отасининг номидаги банк картаси орқали пулларни фирибгарнинг банк картасига бўлиб бўлиб ўтказиб берган.

Киберхавфсизлик маркази ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида,  «Venom Reseller» номли профил фойдаланувчиси Каттақўрғон туманида яшовчи, мактабнинг 10-синф ўқувчиси, 2006 й.т., Т.Ж. эканлиги, у ўзидан 2 ёш катта маҳалладоши Ғ.Ш. билан А.И.нинг ишончига кириб, уни алдаб, жами 61 миллион сўм пулларни қўлга киритиб, ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборганлиги фош этилди.

Т.Ж. ва Ғ.Ш.дан бир дона «IPhone» телефони ва 10 миллион сўмга яқин пулларга харид қилган кийим-кечаклари ашёвий далил сифатида ҳужжатлаштириб олинди. 

Мазкур ҳолат юзасидан  Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

Қонунга мувофиқ, Т.Ж. ва Ғ.Ш.лар томонидан содир этилган жиноий ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг