Маккада шаҳар тарихдаги энг кучли сув тошқини рўй берди
Жорий йилнинг 24 ноябрь куни Саудия Арабистонининг ғарбий қисмида кучли ёмғирдан кейин кучли сув тошқини содир бўлди.
Макка вилоятининг Жидда шаҳрида олти соат ичида 179 мм ёмғир ёғди. Шаҳардаги сув тошқини оқибатида икки киши ҳалок бўлгани айтилмоқда.
Макка вилоятининг Жидда шаҳрида сув босган кўчалар тартибсизликка сабаб бўлган. Қутқариш ва тиқилиб қолган автомобилларни эвакуация қилиш учун полиция ва мудофаа кучлари жалб қилинган.
Қирол Абдулазиз халқаро аэропортида парвозлар кечиктирилган ва бир қанча маҳаллалар электр таъминотисиз қолиб кетган. Расмийлар вилоятнинг жабрланган ҳудудларидаги мактаб ва университетларни ёпди. Макка вилояти ҳукумати аҳолини фавқулодда вазиятлардан ташқари уйда қолишга чақирди.
Жами ёғингарчилик миқдори 2009 йилда қайд этилган даражадан ошиб кетган, 2009 йилда Жиддадаги тошқинларда 120 дан ортиқ одам ҳалок бўлган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter