Мажбурий тартибда барча давлат органларининг веб-сайтлари яратилади
Мамлакатимизда ижтимоий-иқтисодий соҳадаги ислоҳотлар устидан жамоатчилик назорати самарадорлигини, шунингдек, фуқароларнинг демократик ўзгартиришлардаги фаоллигини оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори эълон қилингани ҳақида хабар бергандик.
Қарорга биноан белгиландики, республиканинг барча давлат органлари ва ташкилотларида, шу жумладан, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда, улар фаолиятини молиялаштириш манбаларидан қатъи назар, ушбу орган ва ташкилотларнинг бюджетдан ташқари манбалари ҳисобидан мажбурий тартибда уларнинг веб-сайтлари яратилади.
Давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини янада ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги икки ой муддатда:
- давлат органлари ва ташкилотларининг расмий веб-сайтига қўйиладиган асосий талабларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқади ва тақдим этади;
- Интернет тармоғида республиканинг барча давлат органлари ва ташкилотларининг, шу жумладан, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг веб-сайтлари мавжудлиги ва фаолият юритишини инвентаризациядан ўтказади.
Инвентаризация натижалари веб-сайтларга нисбатан янги талабларни инобатга олган ҳолда кейинчалик давлат органлари ва ташкилотлари, шу жумладан, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг янги веб-сайтларини яратиш ва амалдагиларини модернизация қилиш бўйича чоралар кўриш учун икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter