Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Маҳкумларга сайловларда иштирок этиш ҳуқуқи берилади

Маҳкумларга сайловларда иштирок этиш ҳуқуқи берилади

Сайловлар тўғрисидаги қонунчиликни такомиллаштиришга қаратилган Қонун (ЎРҚ-563, 04.09.2019 й.) Президент томонидан имзоланди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.

Қонун билан Конститутция ва бир қатор қонунларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Хусусан, Конституцияга киритилган ўзгартиришга мувофиқ ижтимоий хавфи катта бўлмаган ва унча оғир бўлмаган жинояти учун озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган маҳкумларга сайловларда иштирок этиш ҳуқуқи берилади.

«Ички ишлар органлари тўғрисида»ги Қонунга киритилган ўзгартиришга кўра эндиликда ички ишлар органи ходимлари Қонунчилик палатасига ёки маҳаллий Кенгаш депутатлигига сайлана олмайди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг