Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Кўҳна қитъа қамоқхонаси»: маҳбуслар сони бўйича мамлакатлар рейтинги тузилди

«Кўҳна қитъа қамоқхонаси»: маҳбуслар сони бўйича мамлакатлар рейтинги тузилди

Фото: «Euroradio.fm»

Истанбул Жиноят ҳуқуқи академияси вакиллари Европа мамлакатларида панжара ортида ўтирганлар сонини таҳлил қилишди — ҳар юз минг аҳолига қанча маҳбус тўғри келиши ҳисобланди.

Тадқиқотга кўра, Беларусь — «Кўҳна қитъа қамоқхонаси» мақомида: мамлакатда яшовчи ҳар 100 минг кишининг 354 нафари озодликдан маҳрум этилган. Мамлакат аҳолиси 9 467 000 ни (2019 йилги маълумот) ташкил этиши назарда тутилса, тахминан 33,5 минг киши қамоқда.

Туркия иккинчи ўринда: ҳар 100 минг кишига 335 нафар маҳбус тўғри келади, сал фарқ билан Россия (331 нафар маҳбус) учинчи ўринда.

Европада ҳар 100 минг аҳолисига нисбатан қамалганлар сони энг кам мамлакатлар Исландия (33) ва Норвегия (49).

Ушбу нисбат Украинада — 148, Польшада — 181, Венгрияда — 169, Руминияда — 116, Молдовада — 182, Словакияда — 190 га тенг.

Харита: Истанбул Жиноят ҳуқуқи академияси

Европанинг энг фаровон мамлакатларида эмин-эркинликда юрган аҳолига нисбатан қамоқда ўтирганлар сони нисбатан озчиликни ташкил этишини юқоридаги харитадан билиш қийинмас.

Митти мамлакатлар ҳам туркиялик таҳлилчилар назаридан четда қолмаган: Монакода бор-йўғи 21 нафар маҳбус бор, Сан-Маринода атиги 6 киши қамоқда ўтирибди. Рим папаси қароргоҳи жойлашган Ватиканда эса биттаям маҳбус йўқ.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг