Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Маҳаллий қурилиш материалига устуворлик берадиган тизим жорий қилинади

Маҳаллий қурилиш материалига устуворлик берадиган тизим жорий қилинади

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев раислигида маҳаллий саноатни ривожлантириш бўйича келгусидаги устувор вазифалар юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида аҳоли сони ўсиши ва урбанизация жараёни қурилиш материалларига бўлган талабни ошираётгани таъкидланди.

Йил бошидан пудрат ишлари 10,3 фоизга ўсган. Лекин омборларда катта ҳажмда керамик плита, гипсокартон, ойна, базалт момиғи йиғилиб қолган. Ваҳоланки, йилига 225 миллион долларлик худди шундай товарлар импорт бўлмоқда.

Эндиликда девелоперларга айланма маблағ учун кредит ажратишда маҳаллий қурилиш материалига устуворлик берадиган тизим жорий қилинади.

Ўтган йили Қурилиш инспекцияси ўтказган ўрганишларда 1 минг 600 та ҳолатда сифатсиз қурилиш материаллари ишлатилгани аниқланган.

Шу муносабат билан «Шаффоф қурилиш» платформасида қурилиш материаллари корхоналари ва уларнинг маҳсулотлари реестри шакллантирилади. Маҳсулотлар сифати рейтинги юритилади ва ҳар чоракда янгилаб борилади.

Қурилишда янги турдаги, энергия тежамкор материаллар пайдо бўлмоқда. Лекин кўплаб маҳсулотларнинг стандарти йўқлиги, борлари ҳам халқаро талабларга мос эмаслиги кўрсатиб ўтилди.

Мутасаддиларга йил якунигача 68 та халқаро стандартни қабул қилиш топширилди.

Йиғилиш давомида соҳа ва ҳудуд раҳбарларининг ахбороти, тадбиркорларнинг таклифлари тингланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг