Мадонна ва Рианна АҚШнинг энг бой тадбиркор аёллари рўйхатига киритилди
Мадонна ва Рианна «Forbes» журнали томонидан чоп этилган АҚШнинг энг бой self-made тадбиркорлари йиллик рўйхатига киритилди.
Унда Рианна 33-ўринни эгаллади. У бир йил ичида кийим-кечак ва косметика савдосидан 600 миллион доллар ишлаб топди. COVID-19га қарши кураш учун ташкил этган хайрия жамғармаси эса 22,5 миллион доллар тўплади.
Мадонна 550 миллион билан 40-поғонадан жой олди. Селин Дион 51-ўрин (455 миллион), Бейонсе 55-ўрин (420 миллион), Барбара Стрейзанд 56-ўрин (400 миллион)ни эгаллади.
Рейтингдаги энг ёш аёл — модель Кайли Женнер (23 ёш), энг кекса хоним эса Элис Шварц (94 ёш) бўлиб, у биотехнологиялар билан шуғулланади.
«ABC Supply» асосчиси Диана Хендрикс эса учинчи йилдирки кетма-кет пешқадамликни қўлдан бермай келмоқда. Унинг компанияси том ёпишда ишлатиладиган материалларни ишлаб чиқариш ва сотиш билан шуғулланади.
Рўйхатга киритилган аксар аёллар (100 тадан 45 нафари) Калифорнияда истиқомат қилишади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter