Мадонна ўзидан 36 ёш кичик йигити билан туғилган кун нишонлади
Америкалик таниқли қўшиқчи Мадонна 63 ёшини дўстлари даврасида нишонлади ва бу ҳақдаги суратларини Инстаграм саҳифасига жойлади.
Унинг ёнида 27 ёшли раққос Алхамалик Уилямс севгилиси сифатида суратга тушган. Мадонна кўк рангли Versace кўйлагида меҳмонлар билан туғилган кунини нишонлаган.
Байрамда Мадоннанинг фарзандлари: 24 ёшли Лурдес ва 21 ёшли Рокко (отаси таниқли режиссёр Гай Ритчи) ҳамда асраб олинган Жеймс, Девид, Стелла, Эстер ҳам қатнашган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter