Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Қизил байроқ» кўтарилган концерт жараёнларига ким жавобгар бўлгани айтилди

«Қизил байроқ» кўтарилган концерт жараёнларига ким жавобгар бўлгани айтилди

Тошкент шаҳри марказида ташкил этилган концерт дастурида йиғилганлар томонидан СССР байроғи кўтарилгани ижтимоий тармоқларда кескин эътирозларни келтириб чиқаргани ҳақида хабар берган эдик.

Маданият вазирлиги ушбу ҳолатга расмий муносабат билдирди.

Қайд этилишича, 1 май куни «Халқлар дўстлиги» санъат саройининг олд томонида «Хор турецкого и сопрано»  жамоаси томонидан «Ғалаба қўшиқлари» куйланиб, концерт дастури намойиш этилган.

«Маданият вазирлиги ушбу концерт дастурининг Ўзбекистонда ўтказилишида ҳамкор ҳисобланиб, фақат саҳнадаги жараёнларга жавобгарликни ўз зиммасига олган. Яъни, иштирокчиларнинг саҳнада ўзини тутиши, миллий урф-одат ва анъаналарга зид бўлмаган мусиқий дастурлар тақдим этилишини назорат қилиб, намойишнинг бадиий савияси, етуклигига жавобгар ҳисобланади.

Лекин бугун ҳар биримиз миллийлигимиз, тилимиз, маданиятимиз, урф-одат ва анъаналаримиз тарғиботи йўлида хизмат қилар эканмиз, буни кенг оммага мажбурлаб ёки кескин танқид руҳида эмас, балки ўзимиз намуна кўрсатган ҳолда етказишимиз лозим деб биламиз. Бунга шу юртнинг ҳар бир фарзандини масъул деб ҳисоблаймиз», дейилади вазирлик муносабатида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг