Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Маданият вазири: Бахшичилик фестивали Президент ташаббуси, биз ижрочи холос

Маданият вазири: Бахшичилик фестивали Президент ташаббуси, биз ижрочи холос

Фото: Беҳзод Абдужабборов

Термиз шаҳрида ўтказилаётган биринчи бахшичилик фестивали доирасида Ўзбекистон Маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

— Бахшичилик фестивали шахсан Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан ташкил этилди. Биз шунчаки ижрочи ҳолос. Бу ерга келган кўплаб хорижлик меҳмонлар билан ўтган йили Шаҳрисабзда ташкил этилган мақомчилик фестивалида ҳам кўришган эдик. Ўша фестивал ҳам Президентимиз ташаббуси билан ўтказилганди.

Фестивалимиз сизга ёқаётганини кўзингиздан кўриб турибман. Бахшичилик санъати охирги вақтларда таназзулга юзланаётган эди. Президентимиз ташаббуси билан бахшичилик мактаблари ташкил этилмоқда. Бу мажбурий таълим эмас, балки санъатимизни қўллаб-қувватлашдир.

Муҳтарам Юртбошимизнинг кечаги нутқидан эшитган бўлсангиз, энди «Ўзбекистон халқ бахшиси» унвони жорий этилди. Биз ўзбек достонини дунёга достон қиляпмиз. Ўзбек халқи қадимий санъат ва қадриятга эга халқ. Охирги икки йилда муҳтарам Президентимизнинг 45 та қарори эълон қилинди. Мана шу асосда иш олиб бормоқдамиз.

Биз фақат мақом ва бахши билан чекланмаймиз. Масалан Қўқонда ҳунармандлар фестивали бўлиб ўтади. Шунингдек Самарқандда Шарқ тароналари мунтазам ўтказиб келинмоқда.

Бахшичилик фестивалининг очилиши маросимини достонлар кечаси, деб айтган бўлардим. Бу шунчаки концерт эмас, балки ҳақиқий спектакл бўлди, — дейди Бахтиёр Сайфуллаев.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг