Дунё маданияти бир саҳнада – Гулистондаги фестивал ҳақида
Сирдарё вилояти маркази Гулистон шаҳрида учинчи Бахшичилик фестивали давом этмоқда. Кеча Маданият ва туризм вазирлиги ташкилотчилигида ўтказилаётган тадбирнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
Шахсан ўзимга ушбу маросимда бахшиларнинг чиқиши жонли бериб борилгани жуда ёқди. Аввал ўтказилган тадбирларнинг аҳамиятини камайтирмаган ҳолда айтиш керак, Гулистонда ўтказилаётган фестивал кўплаб "сюрпризлар"га бой бўлмоқда. Айниқса бахшиларнинг айтувига ҳамоҳанг маҳоратли актерларнинг саҳна чиқишлари томошабопликни оширди. Агар мана шу чиқишлардан бирини алоҳида кўрсатиш лозим бўлса, Алпомиш достонидан олинган "Мерган" саҳнасини томоша қилишни ҳаммага тавсия қилган бўлардим.
Энди бугунги чиқишларга келсак – фестивалнинг энг асосий жойи, айтар бўлсак "қаймоғи" шу соатларда ўтказилмоқда – турли давлатлардан келган меҳмонларнинг чиқишларини тинглаяпмиз. Халқаро тадбирларнинг энг яхши томони шундаки, турли ўлкалар маданияти билан бир вақт ва бир маконда танишиш мумкин. Сибир халқларининг мистикаси, Кавказнинг шижоатию Жануби-Шарқий Осиёнинг мафтункорлиги Гулистондаги саҳнада намойиш этилмоқда.
Xabar.uz ахборот-таҳлилий портали учинчи Бахшичилик фестивали доирасидаги янгиликларни ёритиб боришда давом этади.
Зафар ҚОСИМОВ
Гулистон шаҳридан тайёрланди
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter