Мадам Тюссо музейида Меланя Трампнинг ҳайкали пайдо бўлди
Мадам Тюссо музейининг Нью-Йоркдаги филиалида АҚШ президенти рафиқаси Меланя Трампнинг мум ҳайкали пайдо бўлди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Биринчи хонимнинг кўк либосдаги ҳайкали унинг турмуш ўртоғи ҳайкали ёнида қад ростлади. Уларнинг ёнида биринчи бўлиб президентнинг собиқ матбуот котиби Шон Спайсер суратга тушди.
Меланянинг ҳайкали «Меланяга сўз беринг» номли экспозициянинг бир қисми бўлиб, меҳмонлар 26 апрелдан 31 майгача музейнинг «Twitter»даги саҳифасида биринчи хоним номидан хабар ёзишлари мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter