Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Лукашенко яна таҳдидли чиқиш қилди. У ва Путин икки давлатни бирлаштирмоқчи

Лукашенко яна таҳдидли чиқиш қилди. У ва Путин икки давлатни бирлаштирмоқчи

Россия президенти Владимир Путиннинг айтишича, Ғарбнинг Россия ва Беларусга босими бу икки давлатни «бирлашиш жараёнларини тезлаштиришига» мажбур қилмоқда. Бу ҳақда у Россия ва Беларус минтақаларининг IX  форуми иштирокчиларига мурожаатида айтиб ўтди.

«Ғарбнинг мисли кўрилмаган сиёсий ва санкциялар босими бизни бирлашиш жараёнларини тезлаштиришга ундамоқда. Зеро, биргаликда ноқонуний санкциялардан етказиладиган зарарни минималлаштириш, талаб қилинадиган маҳсулотларни ишлаб чиқаришни ўзлаштириш, янги ваколатларни амалга ошириш ва дўст давлатлар билан ҳамкорликни кенгайтириш осонроқ», деган у.

Александр Лукашенко, ўз навбатида, форум иштирокчиларига йўллаган видеомурожаатида собиқ иттифоқ мамлакатлари «агар ўзларининг суверенитети ва мустақиллиги сақлаб қолишни истасалар», Россия ва Беларус иттифоқи билан яқинлашувдан «манфаатдор бўлишлари» кераклигини айтди.

Эслатиб ўтамиз, бу Лукашенконинг МДҲ давлатларига қара айтган биринчи таҳдидли чиқиши эмас.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг