Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Лукашенко Россия чегараларини ёпиб қўйиш билан таҳдид қилди

Лукашенко Россия  чегараларини ёпиб қўйиш билан таҳдид қилди

Фото:«Naviny.by»

Беларус президенти Александр Лукашенко агар Россия чегараларни ёпиб қўйгудек бўлса, у ҳам худди шундай жавоб қайтаришини маълум қилди. Бу ҳақда «Аргументы и факты» нашри хабар бермоқда.

Беларус раҳбарининг фикрича, Россия зудлик билан икки давлат ўртасидаги чегара назорати форматини аниқлаб олиши лозим.

«Майли, аниқлайверишсин. Жавоб қайтариш биз учун муаммо эмас, хоҳлаган пайтимизда муносиб жавоб қайтара оламиз. Агар Россия чегарани ёпишни истаса бемалол», —  деди Лукашенко.

Шу билан бирга Лукашенко чегараларни ўтмишдаги эскилик сарқити деб атади ва Россияни умумий чегаралардаги назорат режимини қайта кўриб чиқиш зарурлиги борасида мустақил равишда ўйлаб кўришга чақирди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг