Лукашенко ўзига нисбатан суиқасд режалаштирилганини айтди
Беларусь президенти Александр Лукашенко ўзи ва фарзандларига суиқасд қилишни режалаштирган бир гуруҳ жиноятчилар ҳибсга олингани ҳақида эълон қилди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг ОНТ телеканали эфиридаги баёнотига асосланиб РИА Новости хабар берди.
«Биз хорижий махсус хизматларнинг пинҳона режалаштирилган ишини аниқладик, эҳтимол бу Марказий разведка бошқармаси, Федерал қидирув бюросининг режаси бўлиши мумкин», — деган Беларусь раҳбари.
Лукашенконинг таъкидлашича, маҳсус гуруҳ Гомел вилоятида тайёрланган.
У махсус режа АҚШ юқори сиёсий раҳбарияти томонидан маъқулланган деб ҳисоблайди.
Россия ФСБ Жамоатчилик билан алоқалар марказининг хабар беришича, Москвада 9 май куни Минскда ҳарбий тўнтариш ва Лукашенканинг ҳаётига суиқасд қилишни режалаштирган беларуслик сиёсатшунос Александр Федута ва адвокат Юрий Зенкович ҳибсга олинган.
Ҳарбий тўнтариш режасида халққа ўз мурожаатларини тарқатиш учун радио ва телевидение марказларини қамалга олиш, Минскдаги ички ҳукумат ва амалдаги ҳукуматга содиқ полиция бўлинмаларини тўхтатиш ва Беларусь электр тизимининг тўлиқ тўхтатилиши киритилгани айтилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter