Москвада рус генералига суиқасд уюштирилди
54 ёшли генерал-лейтенант Игор Кирилловнинг уйи ёнида қўлбола портловчи қурилма ишга туширилди. Оқибатда ҳарбий қўмондон ва унинг ҳайдовчиси ҳалок бўлди.
Портлаш Москвадаги Рязанский проспектидаги кўп қаватли уй яқинида содир бўлди. Портловчи мослама эрталаб соат олтиларда ишга тушган. Натижада Россия Федерацияси Қуролли кучлари генерал-лейтенанти, Радиация, кимёвий ва биологик мудофаа қўшинлари бошлиғи Игор Кириллов ва унинг ҳайдовчиси ҳалок бўлди.
Қўлбола портловчи қурилма уй йўлагидан чиқиш жойда электр скутерга ўрнатилган бўлган. Портловчи қурилманинг кучи, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, тахминан 200 грамм тротилни ташкил этган.
Терговчиларнинг фикрича, бомба масофадан туриб портлатилган.
Уйнинг атрофи ўраб олинган, сапёрлар томонидан ҳудуд кўздан кечирилган, скутер экспертиза учун олиб кетилган. Ҳовлида турган бир қанча машинага ҳамда кўпқаватли уйнинг деразаларига зарар етган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter