Луис Энрике истеъфога чиқди, ўрнига янги бош мураббий келди
![Луис Энрике истеъфога чиқди, ўрнига янги бош мураббий келди](https://static.xabaruz.com/crop/1/1/720_460_95_1196154672.jpg)
Испания терма жамоаси бош мураббийи Луис Энрике истеъфога чиқди. Хабарни мамлакат футбол федерацияси расман тасдиқлади.
Энрике 2019 йилдан буён терма жамоани бошқариб келаётганди. Энг яхши натижаси — Евро-2020 яримфинали: испанлар ўн бир метрликлар сериясига кўра италияликлардан мағлубиятга учрашганди. Ўша турнирда Италия ғолиб бўлган.
Эслатиб ўтамиз, Испания ЖЧ-2022 нимчоракфиналидан уёғига ўтолмади, Марокаш ва бу сафар ҳам пеналтилар серияси Энрикега панд берди.
Маълумотларга кўра, Энрикенинг ўрнига Луис де ла Фуэнте Испания терма жамоаси бош мураббийлигига келди. У билан испанлар Токио-2022 Олимпиадаси кумуш медалини қўлга киритишган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter