Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ливияда фуқаролик уруши бошланди

Ливияда фуқаролик уруши бошланди

Фото: Рамблер

Ливияда фуқаролик уруши бошланди. Пойтахт Триполи портлаш ва отишмалардан қоматга келди, Митига халқаро аэропорти ёпилган.

Кўнгиллилар етакчиси, Ливия президенти кенгаши қошидаги хавфсизлик хизмати раҳбари Абдулғани ал-Кикли ўлдирилган. Аввалроқ Триполида тартибсизликлар бошланиб, ИИВ пойтахт аҳолисини уйдан чиқмасликка чақирганди.

Маҳаллий Al Mayadeen телеканали хабар беришича, Триполи халқаро аэропорти ёпилган, барча рейслар Мисурата шаҳрига йўналтирилмоқда.

Libya Observer маълумотига кўра, шаҳарда пойтахт ва ҳудудлардан келган қуролли гуруҳлар ўртасида отишмалар кетмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг