«Ливерпул» трансфер рекордига тайёрланмоқда
«Ливерпул» (Англия) Португалиянинг «Бенфика» жамоаси форварди Дарвин Нуньесга қизиқаётганини экспертлар тасдиқлашди.
Инглиз жамоаси Нуньесни харид қилиш учун 100 млн евролик молиявий рекордга тайёр.
Уругвай терма жамоаси футболчисининг ўзи ҳам келажагини «Ливерпул»да кўряпти ва буни «Бенфика» раҳбариятига маълум қилган.
«Бенфика» трансферга розилик берган тақдирда, Нуньес «Ливерпул» тарихидаги энг қимматга харид қилинган футболчига айланади. Мерсисайдликларнинг шу пайтгача энг қиммат трансфери — Виржил ван Дейк, у «Саутгемптон»дан 75 млн фунт ёки 88 млн еврога сотиб олинган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter