Ливандаги портлаш натижасида 121 метрли кема чўкиб кетди
Ливаннинг «Abou Merhi Group» компаниясига қарашли «Orient Queen» круиз лайнери Байрут портида кучли портлашдан сўнг сувга ғарқ бўлди. Бу ҳақда бугун, яъни 5 август куни «OTV» телеканали хабар берди.
Юз берган ҳодиса оқибатида икки киши ҳалок бўлди, етти нафар экипаж аъзоси жароҳатланди.
Кема хўжайини Абу Мари ўз навбатида лайнер Байрут портида причалга боғлаб қўйилганига аниқлик киритди. Портлаш круизга жиддий зарар етказган. Корпусдаги тешикни ямашга ҳар қанча уринишмасин, унга сув кириб, кема чўка бошлаган.
Кемаларни кузатувчи «Marine Traffic» хизматининг маълум қилишича, узунлиги 121 м ва сув сиғими 7,4 минг тонна бўлган «Orient Queen» лайнери 1989 йилда қурилган бўлиб, Багама ороллари байроғи остида сузган.
Йўловчи кемаси Саудия Арабистонидан Ливангача бўлган ўзининг охирги 21 кунлик саёҳатини 27 июнь куни тугатиб, Байрут причалига боғлаб қўйилганди.
Ливан пойтахтидаги портлаш куни кеча Байрут денгиз порти ҳудудида, Ливан ҳарбий денгиз ҳаво кучлари базаси яқинида содир бўлди. Охирги маълумотларга кўра, 100 дан ортиқ киши ҳалок бўлган, 4 мингдан ортиқ киши жароҳатланган, деб ёзади «Газета.ру».
Порт яқинида жойлашган бир қанча иморатларнинг фасадлари қулаб тушган, тураржой уйлари ва идоралар шикастланган.
Байрут губернатори Марван Аббуднинг сўзларига кўра, содир бўлган воқеа натижасида тахминан 300 минг киши бошпанасиз қолган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter