Литвада фан-техника аёллар қўлида (рейтинг)
Литва аёл муҳандислар ва олимлар салмоғига кўра Европа Иттифоқи етакчисига айланди. Бу ҳақда «Euronews» хабар берди.
Евростат маълумотига кўра, Болтиқбўйи республикасида қарийб 100 минг нафар муҳандис ва олимлар бор, шундан 57 минг нафари — хотин-қизлар.
Худди шу кўрсаткич бўйича иккинчи ва учинчи ўринлар Латвия ва Болгарияга тегишли. Португалия ва Дания ҳам илғор бешликда.
Финляндия, Люксембург ва Венгрияда илмий фаолият билан банд инсонларнинг салкам учдан бир қисми аёллар. Бу ЕИдаги энг паст кўрсаткичлар.
Европа Иттифоқи мамлакатларида 2017 йили 18 миллион нафар олим ва муҳандислар фаолият олиб бораётгани аниқланган эди. Ўшанда ҳаётини фан ва техникага бағишлаганлар орасида эркаклар ва аёллар нисбати 59 фоизга 41 фоизни ташкил этганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter