Лионел Месси муҳим қарор қабул қилди
«ПСЖ»нинг ҳужумчиси Лионел Месси жамоа билан шартномасини узайтирмайди ва мавсум охирида уни тарк этади. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо маълум қилди.
Кеча Месси «Страсбург» дарвозасига гол урди ва жамоасига дуранг натижани тақдим этди. У парижликларга Франция чемпиони унвонини қўлга киритишга имкон берди. Ҳозирда клуб Франциянинг энг титулли клуби бўлиб турибди.
Умуман олганда, Месси жорий мавсум Франсия чемпионатининг 31 та ўйинида 16 та гол урди ва 16 та голли узатмани амалга оширди.
Аммо унинг яқинда Саудия Aрабистонига сафари раҳбариятга маъқул келмаган ва шу туфайли Мессини жамоадан четлатишганди. Футболчи кечирим сўраганидан сўнг ўйинларга қўйилган.
Эслатиб ўтамиз, у 2021 йилнинг августида «Барселона»дан «ПСЖ»га ўтганди. Унинг клуб билан шартномаси 2023 йилнинг июнигача мўлжалланган. ОAВда амалдаги жаҳон чемпионининг MLS клубларидан бирига ёки Саудия Aрабистонига кўчиб ўтиши мумкинлиги ҳақида хабар юрибди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter