Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Онлайн сотилган моноблок нуқсонли бўлиб чиқди

Онлайн сотилган моноблок нуқсонли бўлиб чиқди

Рақобат қўмитаси ҳудудий бошқармасига Қарши шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро томонидан нуқсонли товардан норози бўлиб йўллаган мурожаати келиб тушган.

Қайд этилишича, истеъмолчи «Uzum market» иловаси орқали онлайн дўкондан 3 589 000 сўмга моноблок сотиб олган, лекин товар нуқсонли бўлиб чиққан. Мурожаатчи мазкур ҳолат бўйича онлайн дўкон ходимларига мурожаат қилганида ходимлар сервис хизмат кўрсатиб, истеъмолчидан қўшимча 1 500 000 сўм тўлов қилишини талаб қилган. Истеъмолчига қўшимча тўлови учун чек берилмаган. Мурожаатчи умумий 5 089 000 сўм миқдорида зарар кўрганлиги сабабли тўлаган тўловни тўлиқ миқдорини қайтаришда қўмитадан амалий ёрдам сўраган.

Ҳудудий бошқарма ходимлари томонидан мурожаат ўрганилиб чиқилган.

Ўзбекистон Республикасининг «Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 13-моддасига асосан нуқсонли товар сотилганда истеъмолчи, агар бу ҳол шартнома тузиш пайтида айтиб ўтилмаган бўлса, ўз хоҳишига қараб қуйидагилардан бирини талаб қилишга ҳақли эканлиги таъкидлаб ўтилган.

Яъни:

  • товарни айни шундай маркали (моделли, артикулли) мақбул сифатли товарга алмаштириб бериш;
  • товарни бошқа маркали (моделли, артикулли) шундай товарга алмаштириб, унинг харид нархини тегишинча қайта ҳисоб-китоб қилиш;
  • товарнинг нуқсонларини бепул бартараф этиш ёки истеъмолчининг ёхуд учинчи шахснинг нуқсонларни бартараф этишга қилган харажатларини қоплаш;
  • харид нархини нуқсонга мутаносиб равишда камайтириш;
  • шартномани бекор қилиб, кўрилган зарарни қоплаш.

Олиб борилган ўрганиш ва таҳлил натижаларига кўра истеъмолчи ва «Uzum market» иловаси орқали онлайн дўкон ўртасидаги шартнома бекор қилинган ва 5 089 000 сўм маблағ истеъмолчига қайтарилиши таъминланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг