Левандовски «Барселона»га келиши мумкин
Польша терма жамоаси ҳамда Мюнхеннинг «Бавария» жамоасининг энг яхши ҳужумчиси Роберт Левандовски «Барселона» (Испания)га ўтиши мумкин. Инсайдерлар футболчи ва жамоанинг қизиқишлари муштараклиги ҳақида ёзишяпти.
Қатор нашрлар, хусусан, «Diario Sport» ишонч билдиришича, Роберт Левандовски Каталония бош шаҳрига кўчиб келишга шай. Ўз навбатида, «Барселона» 33 ёшли футболчига 4 йиллик шартнома таклиф қилмоқда, дейилади хабарларда.
Аввалроқ поляк футболчисига «Реал» (Мадрид) қизиқиш билдирган, бироқ рад жавобини олганди
Яқинда «Бавария» спорт директори Оливер Кан баҳор фаслида Левандовски билан шартнома 2023 йилгача узайтирилишини таъкидлаганди. Афтидан, Левандовскининг ўзи бошқача фикрда, янгиланиш фаслида манзилини ҳам янгилашни режалаштирган кўринади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter