Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Лестер Сити»  АПЛ билан хайрлашди

«Лестер Сити»  АПЛ билан хайрлашди

Фото: АПЛ расмий сайти

Кеча, 20 апрель куни Англия Премьер лигаси 33-тур учрашувидан ўрин олган баҳсда «Лестер Сити» ўз майдонида «Ливерпуль»ни қабул қилиб, 0:1 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

Ушбу мағлубиятдан сўнг «тулкилар» чемпионат тугашига 5 тур қолганда лигадан тушиб кетиши аниқ бўлди. Жамоа 33 турдан сўнг 18 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалида 19-поғонада бормоқда ва энди қолган беш ўйинда  ғалаба қозонса ҳам 17-ўриндаги «Вест Ҳем»га етиб ололмайди.

Маълумот учун, «Лестер Сити» 2023-2024 йилги мавсумни ҳам Чемпионшипда ўтказган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг