Леонардо да Винчининг ўғирлаб кетилган асари шахсий хонадонда топилди
Италияда икки йил аввал ўғирлаб кетилган, машҳур рассом Леонардо да Винчи мўйқаламига мансуб «Дунёнинг халоскори» асари топилди.
Асар муаллифи кимлиги баҳсли, шогирдлари чизган ҳам дейишади. Расм яратилган давр — XV аср.
«Халоскор» Неаполдаги базиликалардан бирининг ертўласидан 2019 йили ўғирланган. Қизиғи, суратнинг ўғирлангани топилганида маълум бўлди. Асарни эса унча узоқ бўлмаган шахсий хонадонда топишган. Хонадон соҳиби ҳибсга олинган.
Энди эса полиция ҳақиқий ўғриларни қидиришга киришди. Катта эҳтимол билан суратни чет элга пуллашмоқчи бўлишган, аммо коронавирус боис режалар ўзгариб кетган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter