«Lenovo» экрани букилувчи илк ноутбугини тақдим этди — CES-2020
Хитойнинг «Lenovo» компанияси Лас-Вегасда бўлиб ўтаётган Consumer Electronics Show (CES) 2020 кўргазмасида экрани букилувчи «ThinkPad X1 Fold» ноутбугини тақдим этди.
Бу «Windows» оператив тизимида ишловчи илк букилма экранли қурилмадир. Ундан планшет компьютер сифатида фойдаланиш ёки магнитли клавиатурага улаб тўлақонли ноутбук сифатида ишлатиш мумкин.
«ThinkPad X1 Fold» 2020 йилнинг ўрталарида сотувга чиқарилади. 13,3 дюймли экрани букилувчи «Lenovo»нинг нархи $2500 атрофида. Ноутбук бешинчи авлод алоқа стандарти — 5G ни ҳам қўллайди. «Lenovo» қўшимча қилишича, букилувчи экранли қурилмалар учун «Microsoft» компанияси «Windows 10» оператив тизимининг махсус талқинини ишлаб чиқади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter